locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессининг фаолиятидаги голлари сони 922 тага етди

Месси "Интер Майами" сафида 109 та учрашувда 91 та гол урган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мессининг фаолиятидаги голлари сони 922 тага етди
ФОТО: Getty images

"Интер Майами" МЛС мунтазам чемпионати доирасида "Филадельфия"га қарши баҳсда дуранг қайд этди.

Беллашувнинг 26-дақиқада аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Йен Фрэйнинг узатмасидан сўнг гол урди. Натижада 39 ёшли аргентиналик учун бу профессионал фаолиятидаги 922-гол бўлди. Месси клублар сафида 795 та, терма жамоа миқёсида эса 125 та гол урган. Бу натижага эришиш учун унга 1191 та ўйин керак бўлган.

Месси "Интер Майами" сафида 109 та учрашувда 91 та гол урган. У "ПСЖ"да 75 та ўйинда 32 та, "Барселона"да эса 778 та учрашувда 672 та гол муаллифи бўлган. Аргентина терма жамоаси сафида 207 та ўйин ўтказган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг