locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессининг 10-рақамли футболкаси кимга ўтиши маълум бўлди

Лионел Месси Аргентина терма жамоасида 10-рақамли футболкани илк бор 2009-йил март ойида кийган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Аргентина терма жамоасининг афсонавий 10-рақамли футболкаси Нико Пасга топширилиши кутилмоқда. ESPN Argentina журналисти Федерико Буэнонинг маълум қилишича, бош мураббий Лионел Скалони терма жамоадаги келажак режаларида айнан 21 ёшли ярим ҳимоячини ушбу рақамнинг вориси сифатида кўрмоқда.

Манбага кўра, агар Скалони Аргентина терма жамоаси билан шартномасини 2030-йилгача узайтирса, 10-рақамни Пасга бериш масаласи мураббийлар штабида деярли ҳал қилинган. Таркибда Энсо Фернандес ва Алексис Мак Аллистер каби тажрибалироқ футболчилар бўлишига қарамай, танлов ёш футболчи фойдасига қилиниши кутилмоқда.

Италиянинг “Комо” клубида тўп сураётган Нико Пас Аргентина терма жамоасидаги дастлабки 11 учрашувида 18-рақамда майдонга тушган. Клубида эса у 10-рақам остида ҳаракат қилади ва Аргентина футболининг келажакдаги асосий футболчиларидан бири сифатида қаралмоқда.

Маълумот учун, Лионел Месси Аргентина терма жамоасида 10-рақамли футболкани илк бор 2009-йил март ойида кийган. У ушбу рақамда миллий жамоа сафида 172 та учрашув ўтказиб, Аргентина тарихидаги рекордни ўрнатган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг