locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессини кўрамизми? Ўзбекистон терма жамоаси Аргентинага қарши ўйнаши мумкин

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Мессини кўрамизми? Ўзбекистон терма жамоаси Аргентинага қарши ўйнаши мумкин
Расм: gettyimages.com

Кузда Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлайди. Бу жараён доирасида жамоамиз бир қатор етакчи терма жамоалар билан назорат учрашувлари ўтказиши режалаштирилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилишича, эҳтимолий рақиблардан бири — Аргентина терма жамоаси. Ҳозирча тўлиқ келишувга эришилмаган, аммо музокаралар давом этмоқда.

Таъкидлаш жоиз, терма жамоамиз 2026 йил ёзидаги жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида ФИФА кунларидан фойдаланиб, кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштирмоқда. Бу мусобақа Ўзбекистон тарихидаги биринчи жаҳон чемпионати бўлади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг