locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мессига Майами шаҳри калити топширилди

Аргентиналик ҳужумчи 2023 йилнинг ёзида бери «Интер Майами»да тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мессига Майами шаҳри калити топширилди
ФОТО: Getty Images

Майами шаҳри мери Франсис Суарес афсонавий аргентиналик футболчи Лионел Мессига шаҳарнинг рамзий калитини топширди.

«Бу калитни сизга топширишимизга сабаб — сиз бизнинг буюк шаҳримиз, мамлакатимиз ва бутун футбол олами учун қилган улкан ҳиссангиздир. Рахмат сизга», — деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Лионел Месси 2023 йил июль ойидан бери «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда. У клуб таркибида 84 та ўйинда майдонга тушиб, 74 та гол урган ва 37 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, Месси фаолияти давомида 8 та «Олтин тўп» соҳиби бўлган, Жаҳон чемпиони ва 4 марта Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг