locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси ЖЧ-2026да қатнашадими? Унинг ўзи жавоб берди

Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Месси ЖЧ-2026да қатнашадими? Унинг ўзи жавоб берди
ФОТО: Getty Images

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби ҳужумчиси Лионель Месси жорий мавсумдан келиб чиқиб, ЖЧ-2026да қатнашиш ёки қатнашмаслик ҳақида қарор қабул қилади.

“Мен ўйнашда давом этаман, буга шубҳам йўқ. Бу ҳаётимнинг бир қисми. Мен шундай тарбияланганман, мен ғалаба қозонишни ва рақобатлашишни яхши кўраман.

Бу мавсум Жаҳон чемпионати ҳақида қарор қабул қилишим учун муҳим аҳамият касб этади. Бу ҳақда ўйламаганман десам, ёлғон гапирган бўламан”, - дейди Месси.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатининг амалдаги ғолиби Аргентина терма жамоаси ҳисобланади. Қатар мезбонлигида ўтган мундиалнинг финалида Месси бошчилигидаги жамоа Франсияни пенальтилар сериясида мағлуб этганди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг