locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси ЖЧ-2026да иштирок этишни истаганини айтди

Бу галги мундиалга АҚШ, Мексика ва Канада мезбонлик қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси ЖЧ-2026да иштирок этишни истаганини айтди
ФОТО: Getty Images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси 2026 йилда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ўйнаш истагини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Месси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади. У 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган мундиалда Аргентина билан бирга финалда Францияни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритганди.

«Мен ўзимни яхши ҳолатда сақлаб, миллий жамоада муҳим роль ўйнашни истайман. Бу — Жаҳон чемпионати ва бу ҳар доим ҳаяжонли. Биз аввалги турнирни ютдик, энди эса бу унвонни ҳимоя қилиш ажойиб бўларди», — деди Месси.

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлга қадар давом этади. Турнир тарихда илк бор учта мамлакатда — АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг