locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси жаримага тортилди

Аммо у дисквалификациядан қутулиб қолди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси жаримага тортилди
ФОТО: Getty images

«Интер Майами» футболчиси Лионел Месси MLS доирасидаги «Филаделфия»га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилди. Бу ҳақда Diario AS хабар берди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида аргентиналик футболчи рақиб яримҳимоячиси Куинн Салливан билан можарога киришди. Месси рақибининг энсасига очиқ кафти билан урди, шундан сўнг футболчилар юзма-юз туриб қолишди.

Натижада 39 ёшли ҳужумчи дисквалификациядан қутулиб қолди ва «Торонто»га қарши навбатдаги чемпионат учрашувида майдонга тушиши мумкин. Қайд этиш лозим, Месси бу мавсум MLSда 17 та ўйинда 13 та гол урди ва 8 та ассист амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг