Месси Жаҳон чемпионатида антирекорд ўрнатди
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида камида 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилган 618 нафар майдон футболчиси орасида энг кам масофа босган ўйинчи бўлди. Бу ҳақда “Opta” портали хабар берди.
Манбага кўра, Месси ҳар бир ўйинда ўртача 8,1 километр масофани босиб ўтган. Бу кўрсатгич гуруҳ баҳсларида 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилган футболчилар орасидаги энг паст натижа бўлди.
Шунга қарамай, у турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан биргаликда олтитадан гол уриб, пешқадамлик қилмоқда.
Энди Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/16 финалида жорий йилнинг 3 июлидан дан 4 июлига ўтар кечаси Кабо-Верде терма жамоасига қарши майдонга тушади.