Месси ва Суареснинг дубли «Интер Майами»га «Ди-Си Юнайтед» устидан йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди
«Интер Майами» МЛСдаги беш ўйиндан иборат ғалабасиз серияни тўхтатди.
Фото: Getty Images
«Интер Майами» ва «Ди-Си Юнайтед» ўртасидаги МЛС учрашуви якунланди. Баҳс Форт-Лодердейлда майамиликларнинг уй стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Голларга уругвайлик форвард Луис Суарес ва аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси муаллифлик қилишди.
Шу тариқа, «Интер Майами» МЛСдаги беш ўйиндан иборат ғалабасиз серияни тўхтатди.
Маълумот учун, МЛСнинг навбатдаги турида «Интер Майами» «Ню-Йорк Сити» билан, «Ди-Си Юнайтед» эса «Ню-Йорк Ред Буллз» жамоаси билан рўбарў келади.