Месси ва Суарес “Даллас”га қарши ўйнамайди
“Интер Майами” бош мураббийи Хавьер Маскерано жамоанинг икки нафар етакчи футболчилари Лионель Месси ва Луис Суареснинг “Даллас”га қарши ўйинда майдрнга тушмаслигини маълум қилди.
“Албатта, жамоада ўзгаришлар бўлади, кўп футболчиларда чарчоқ аломатлари бор. Тикланиш учун вақт керак. Чунки асосий эътиборни кейинги ўйинга қаратишимиз ва мағлубиятдан кейин тикланиб олишимиз муҳим деб ҳисоблайман.
Мессига келсак, у “Ванкуэр”га қарши ўйин охирида яхши ўйнади. Унда чарчоқ аломатлари бор. Чунки суньий қопламали майдонда ўйнаш ҳар қандай футболчига таъсир қилади”, - деди Маскерано Goal.com’га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” МЛС умумий турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Шарқий конференция турнир жадвалида эса 5-ўринни эгаллаб турибди.