locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси ва Роналду бир клубда ўйнайдими?

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси ва Роналду бир клубда ўйнайдими?
Rasm: sportbox.ru Криштиану Роналду ва Лионель Месси

«Al-Nasr» клуби шарафини ҳимоя қилаётган португалиялик футболчи 2025 йилги клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун бир ойга жамоасини тарк этмоқчи. Криштиану Роналдунинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

talkSPORT хабарига кўра, португалиялик футболчи ақлбовар қилмас қадам ташлаб, Американинг «Интер Майами» жамоаси билан шартнома имзолаши ва аргентиналик Лионель Месси билан ўйнаши мумкин. Роналду қисқа муддатли шартнома имзолайди ва кейинчалик Саудия Арабистонига қайтади.

2024/25-йилги мавсумда португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатида 24 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 19 гол ва учта голли узатма бор.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлга қадар АҚШда бўлиб ўтади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг