Месси ва Олисе ЖЧ-2026да тарихий рекорд ўрнатди
ЖЧ-2026 давомида Лионел Месси ва Майкл Олисе ҳужумни ташкил этиш борасида тенгсиз натижа қайд этди.
Статистик маълумотларга кўра, ҳар икки футболчи мундиал давомида 15 тадан ҳимоя чизиғини ёриб ўтувчи (line-breaking) узатма амалга оширди. Бу эса ушбу кўрсаткич бўйича 1966 йилдан буён тўпланаётган статистикалар тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
39 ёшли Месси Аргентина терма жамоасини кетма-кет иккинчи бор Жаҳон чемпионати финалига олиб чиқишда муҳим роль ўйнади. У Англияга қарши ярим финал баҳсида иккита голли узатма амалга ошириб, жамоасининг камбек ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Франция сафида тўп сурган Майкл Олисе ҳам мусобақа давомида ўзининг аниқ ва кескин узатмалари билан ажралиб турди. Натижада у ушбу статистик кўрсаткич бўйича Месси билан бирга рекорд эгасига айланди.