locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси ва Мбаппе Жаҳон чемпионатлари тарихидаги тўпурарлар рейтингда 2-ўринни бўлишиб турибди

Ушбу жадвал пеналтисиз урилган голлар бўйича тузилган.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ҳамда Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе пеналтилар ҳисобга олинмаган ҳолда Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳар икки футболчи мундиалларда пеналтисиз 14 тадан гол урган. Худди шундай кўрсаткич бразилиялик афсона Роналдо ҳисобига ҳам мавжуд.

Ушбу рейтингда етакчиликни Германия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Мирослав Клозе сақлаб турибди. Унинг ҳисобига пеналтисиз 16 та гол бор.

ЖЧ тарихидаги энг яхши тўпурарлар — пеналтисиз:

  1. Мирослав Клозе — 16 гол
  2. Лионель Месси — 14 гол
  3. Роналдо — 14 гол
  4. Килиан Мбаппе — 14 гол
  5. Герд Мюллер — 13 гол
  6. Жюст Фонтен — 13 гол
  7. Пеле — 12 гол

Эслатиб ўтамиз, Месси аввалроқ умумий голлар сони бўйича Клозени ортда қолдириб, Жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 18 тага етказган эди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг