locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси ва Де Пауль Аргентинага қайтмади

Бу ҳақда OneFootball хабар берди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси ва Де Пауль Аргентинага қайтмади
ФОТО: Getty images

Аргентина терма жамоаси футболчилари Лионель Месси ва Родриго Де Пауль 2026 йилги жаҳон чемпионати финалидан кейин жамоа билан бирга ватанга қайтмади. Бу ҳақда OneFootball хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ҳар икки футболчи АҚШнинг "Интер Майами" клубида тўп сураётгани сабабли таътилни айнан шу мамлакатда бошлашга қарор қилган. Шу боис улар Аргентинага учган делегация таркибига киритилмаган.

Қайд этилишича, терма жамоанинг фақат бир қисми махсус чартер рейси орқали Буэнос-Айресга йўл олган. Шунингдек, мамлакат пойтахтида жаҳон чемпионатининг кумуш медали соҳибларини оммавий тарзда кутиб олиш ёки улар шарафига тантанали тадбир ўтказиш режалаштирилмаган.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати финалида Аргентина қўшимча бўлимларда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа Испания ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг