Месси: «Умид қиламанки, ЖЧ-2026да ҳам иштирок этаман»
Аргентианалик футболчи навбатдаги мундиал ҳақида фикр билдирди.
ФОТО: Getty Images
Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси ва сардори Лионель Месси яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш масаласига ўз муносабатини билдирди.
«Умид қиламанки, у ерда бўламан. Мен аллақачон айтганман — ўша турнирда қатнашишни хоҳлайман. Энг ёмон ҳолатда ҳам уни стадионда жонли томоша қиламан, лекин бу барибир жуда ўзига хос бўлади. Жаҳон чемпионати — ҳар бир мамлакат, ҳар бир футболчи учун нойоб воқеа, айниқса биз учун, чунки биз уни бошқача тарзда ҳис қиламиз», — деди Месси ESPN’га берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати АҚШ, Канада ва Мексика ҳудудларида ўтказилади. Аргентина терма жамоаси турнирга амалдаги чемпион сифатида ташриф буюради.