locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин — манба

У МЛС савиядан норози бўлган
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси Саудия чемпионатига йўл олиши мумкин — манба
Фото: Getty Images

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси Саудия Арабистони давлат инвестиция жамғармаси билан музокаралар олиб бормоқда.

Журналист Саша Таволери хабар беришича, Месси МЛСни тарк этиши мумкин. У лига савиясидан норози ва Флорида клуби билан музокараларни давом эттиргани йўқ.

Футболчи ўзи истаган таклиф бўлса, Саудияга йўл олиши мумкин. Унга аввалроқ “Ал-Ҳилол” ва “Ал-Иттиҳод” жамоалари томонидан таклифлар келиб тушганди. Бироқ у МЛСга йўл олишни афзал билганди.

Эслатиб ўтамиз, Мессининг “Интер Майами" билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охиригача амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг