locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси Роналдуни қувишда давом этмоқда: аргентиналик гол урди, Криштиану эса захирада қолди

Шу тариқа, у Криштиану Роналду билан гол уриш бўйича фарқни 48 тагача қисқартирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лионель Месси МЛСнинг навбатдаги турида “Интер Майами” сафида “Коламбус Крю”га қарши баҳсда жарима зарбасидан гол урди. Бироқ “Интер Майами” учрашувда 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бу Месси учун профессионал фаолиятидаги 931-гол бўлди. Аргентиналик ҳужумчи ушбу натижага 1177 та учрашувда эришган. Шу тариқа, у Криштиану Роналду билан гол уриш бўйича фарқни 48 тагача қисқартирди. Роналду ҳисобида эса 979 та гол бор.

Айни пайтда Роналду Португалия терма жамоасининг Норвегияга қарши учрашувида захирада қолди ва майдонга тушмади. Португалия мазкур баҳсда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, Месси 2023 йилдан буён “Интер Майами” сафида тўп тепмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг