Месси «Реал»нинг уч нафар собиқ футболчиси билан футболка алмашмоқчи
«Барселона» клуби собиқ ҳужумчиси Лионель Месси айрим жамоадошлари билан футболка алмашмаганидан афсусда эканлигини маълум қилди. Шу билан бирга, аргентиналик форвард рақиб жамоаларнинг либосини олишни истаган ўйинчилар номини ҳам санаб ўтди.
«Кўплаб жамоадошларим, хусусан, Роналдиньо, Хави ва Иньеста билан футболка алмашмаганимдан жуда афсусдаман. Шунингдек, Роберто Карлос, Девид Бекхэм ва Роналдо Назарио каби рақиблар билан ҳам либос алмашишни истаган бўлардим. Ўз вақтида улардан футболкаларини сўраб олиш мен учун катта мамнуният бўлар эди», — деди Месси журналист Пойо Альваресга берган интервьюсида.
Таъкидлаш жоизки, ҳимоячи Роберто Карлос, яримҳимоячи Девид Бекхэм ва ҳужумчи Роналдо Назарио ўз вақтида Мадриднинг «Реал» клуби шарафини ҳимоя қилишган.