Месси «Орландо Сити»га қарши ўйинда майдонга тушмайди
Фото: Getty Images
“Интер Майами” бош мураббийи Хавиер Маскерано жамоа сардори Лионель Мессининг МЛС доирасидаги “Орландо Сити”га қарши ўйинда қатнашмаслигини айтди.
“Лео эртага ўйнамайди. Унинг аҳволи яхши, аммо олдинда ҳали кўп ўйинлар борлигини ҳисобга олсак, уни Орландога олиб бориб, таваккал қилиш — ақлсизлик бўлар эди.
Бироқ биз оптимистмиз. Тез орада у сафга қайтади”, — деди “Интер Майами” бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, Месси Лигалар кубоги доирасидаги “Некаха”га қарши баҳсда жароҳати сабаб 11-дақиқада захирага олинганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист