locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси, Неймар ва Суарес яна бир жамоада бирлашиши мумкин

Футболчи Майами клубига ўтиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси, Неймар ва Суарес яна бир жамоада бирлашиши мумкин
ФОТО: Getty images

Бразилиянинг "Сантос" клубида тўп тепаётган Неймар жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, бразилиялик юлдуз ҳужумчига аргентиналик Лионель Месси тўп тепаётган АҚШнинг "Интер Майами" клуби қизиқиш билдирмоқда. Неймарнинг агентлари ушбу трансфер бўйича музокаралар олиб боришга тайёр.

Агарда ҳужумчи Флорида клуби билан келишувга эришса, уМесси - Суарес - Неймар триоси қайта тикланади. Бу футболчилар “Барселона”да ёрқин даврни ўтказишган.

Ҳужумчи 2025/2026 йилги мавсумда 21 та ўйинда иштирок этган. Неймар 6 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 33 ёшли бразилияликнинг амалдаги шартномаси декабрь ойи охирида ўз ниҳоясига етади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг