Месси мураббийликдан кўра клуб эгаси бўлишни афзал кўрди
Аргентиналик юлдуз ҳозирда «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилмоқда.
ФОТО: Getty Images
Аргентина миллий жамоаси ва «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси журналист саволига жавоб берар экан, ўзини қайси йўналишда кўпроқ кўраётгани ҳақида фикр билдирди.
«Клуб эгаси бўлиш ёки мураббийлик қилиш? Мен клуб эгаси бўлишни афзал кўрган бўлардим», — дея Мессининг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилда Аргентина миллий жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган. Клуб даражасида эса у «Барселона», «ПСЖ» ва «Интер Майами» сафида тўп сурган.
Афсонавий футболчи фаолияти давомида 8 марта «Олтин тўп» совринини қўлга киритган (2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2021, 2023).
Насрулло Каримов
Журналист