Месси МЛСнинг июль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди
Фото: Getty Images
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси МЛСнинг июл ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда лига матбуот хизмати хабар берди.
Ўтган ойда Месси МЛС доирасида бешта ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик ҳужумчи юлдузлар ўйинида иштирок этмагани учун июл ойининг сўнгги ўйинини ўтказиб юборди.
Маълумот учун, Мессининг “Интер Майами” билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирида якунига етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист