locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси МЛСда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Бу мукофот оммавий ахборот воситалари вакиллари овозига кўра берилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси МЛСда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty images

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси АҚШнинг МЛС чемпионатида октябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Бу мукофот оммавий ахборот воситалари вакиллари овозига кўра берилади.

Октябрь ойида 38 ёшли аргентиналик футболчи 3 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди — жами 10 очко (5+5) тўплади.

Месси мавсум давомида учинчи марта ой футболчиси бўлди. У шу билан ўз фаолиятида бешинчи бор МЛСда бу совринни қўлга киритди.

Бундан ташқари, Лионель МЛС тарихида икки мавсум ичида беш марта “Ой футболчиси” деб топилган илк футболчига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг