Месси МЛСда мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлди
38 ёшли юлдуз 28 та ўйинда 29 та голга муаллифлик қилди.
ФОТО: Getty Images
MLS USA
18.10.2025, Як.
Нэшвилл
2
Интер Майами
5
«Интер Майами»нинг 38 ёшли ҳужумчиси Лионель Месси МЛС мунтазам мавсумининг энг яхши тўпурари бўлди. Аргентиналик юлдуз 28 та ўйинда 29 та гол урди ва 19 та голли узатмани амалга оширди.
Сўнгги турда Месси «Нашвилл»га қарши баҳсда хет-трик қайд этиб, битта голга ассистентлик қилди. Натижада «фламинголар» рақиб устидан 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, Лео 2023 йилнинг ёзидан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу давр ичида у барча турнирларда 82 та ўйинда майдонга тушиб, 71 та гол урди ва 37 та голли узатмани амалга оширди.
Аргентиналик футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2025 йилнинг охирида якунга етади. Унинг Transfermarkt'даги нархи 18 миллион евро деб баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист