Месси «Интер Майами» билан уч йиллик битим имзолашга келишиб олди
Келишув тез орада расман эълон қилинади.
ФОТО: Getty images
“Интер Майами” аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси билан янги шартнома борасида музокараларни муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, 38 ёшли футболчи ва МЛС клуби раҳбарияти барча шартлар юзасидан келиувга эришган.
Битим 2028 йил охиригача мўлжалланади. Шу билан бирга, томонларда келишувни муддатидан аввал бекор қилиш имкониятлари ҳам мавжуд. Месси 2026 йил охирида шартномани бекор қилиши мумкин.
Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2025 йил 31 декабрда якунланади. Месси 2023 йил ёзидан буён “Интер Майами” сафида тўп тепмоқда. Ҳозиргача клуб сафида 69 ўйинда майдонга тушиб, 58 гол урган ва 28 та голли узатма амалга оширган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист