Месси «Интер Майами» билан шартномани узайтириш арафасида
Келишув тез орада якунланади.
ФОТО: Getty images
Лионель Месси тез орада “Интер Майами” билан шартномасини узайтиради. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, томонлар музокараларни давом эттирмоқда. Келишув бир неча йилга мўлжалланиши мумкин.
Томонлар музокараларнинг якуний босқичида, фақат айрим деталлар қолган холос. Келишув тез орада якунланади.
Эслатиб ўтамиз, Месси “Интер Майами”да 2023 йилдан бери ўйнайди. Аргентиналик футболчи бу мавсумда МЛСда 21 ўйин ўтказиб, 20 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист