locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси Instagram’даги битта реклама пости орқали қанча даромад олади?

Мессининг ижтимоий тармоқлардаги улкан аудиторияси, глобал миқёсдаги машҳурлиги ва шахсий бренди унинг реклама бозоридаги қийматини юқори даражада ушлаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Лионель Месси футбол майдонидан ташқарида ҳам реклама бозоридаги энг қиммат спортчилардан бири бўлиб қолмоқда. Hopper HQ’нинг 2024 йилги Instagram Rich List ҳисоб-китобига кўра, аргентиналик футболчининг Instagram’даги битта ҳомийлик пости қиймати тахминан 2,73 миллион долларни ташкил этади.

Мессининг ижтимоий тармоқлардаги улкан аудиторияси, глобал миқёсдаги машҳурлиги ва шахсий бренди унинг реклама бозоридаги қийматини юқори даражада ушлаб турибди. Hopper HQ мазкур рейтингни ички маълумотлар, реклама агентликлари тарифлари ҳамда очиқ манбалардаги кўрсаткичлар асосида шакллантиради. Шу сабабли 2,73 миллион доллар футболчининг расмий реклама тарифи эмас, балки битта ҳомийлик пости учун ҳисобланган тахминий бозор қиймати ҳисобланади.

Реклама учун тўланадиган якуний сумма бренд, кампания кўлами, пост формати ва ҳамкорлик шартларига қараб ўзгариши мумкин. Шунга қарамай, Месси мазкур кўрсаткич бўйича Instagram’даги энг қиммат спортчилардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, 39 ёшли Месси жорий MLS мавсумида ҳам юқори натижалар қайд этмоқда. “Интер Майами” ҳужумчиси чемпионатда 19 та гол ва 13 та ассист билан MLS’нинг энг сермаҳсул футболчиларидан бири бўлиб турибди. Сўнгги турда “Нэшвилл”га қарши 2:2 ҳисобида якунланган учрашувда ҳам гол урган Месси тўпурарлар пойгасида етакчиликни қўлга олди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг