Месси халқаро ўйинларда голли узатма бериш бўйича жаҳон рекордини янгилади
Лионель Доновон ва Неймарни ортда қолдирди.
ФОТО: Getty images
Аргентина терма жамоасининг 38 ёшли ҳужумчиси Лионел Месси халқаро ўйинларда голли узатма бериш бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди.
Пуерто-Рикога қарши ўртоқлик ўйинида (6:0) Месси иккита голли узатмани амалга ошириб, Аргентина терма жамоасидаги ассистлари сонини 60 тага етказди.
Бунинг эвазига Месси ўз терма жамоалари учун 58 тадан голли узатмага эга бўлган америкалик Лендон Донован ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймардан ўзиб кетди (айрим маълумотларга кўра, Неймарда 58 эмас, 59 та голли узатма бор).
Розикжон Султонмуродов
Журналист