Месси гол урган баҳсда «Интер Майами» «Нэшвилл» билан дуранг ўйнади
Месси гол урган баҳсда «Интер Майами» «Нэшвилл» билан дуранг ўйнади
МЛС доирасида «Интер Майами» ўз майдонида «Нэшвилл»ни қабул қилди.
Баҳс Форт-Лодердейлдаги «Ди-Эр-Ви Пи-Эн-Ка Стэдиум» стадионида бўлиб ўтди ва 2:2 ҳисобида якунланди.
«Нэшвилл» сафида Сэм Сарриж дубл расмийлаштирган бўлса. Жамоанинг бошқа бир аъзоси Рид Бейкер-Уайтинг автогол соҳибига айланди.
«Интер Майами»нинг яна бир голини аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси уришга муваффа бўлди.
Маълумот учун, «Интер Майами» МЛСдаги мағлубиятсиз сериясини 4 та ўйингача узайтирди – ғалаба ва 3 та дуранг. «Нэшвилл» эса ғалабасиз сериясини 3 та ўйингача узайтирди — мағлубият ва 2 та дуранг.
Эслатиб ўтамиз, «Интер Майами» кейинги турда 21 сентябрда «Сан-Диего» билан, «Нэшвилл» эса 20 сентябрда «Чикаго Файр» билан баҳс олиб боради.