locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси «Галатасарой»га ўтиши мумкин – Fotomac

Лео “Интер Майами” сафида 41 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси «Галатасарой»га ўтиши мумкин – Fotomac
ФОТО: Getty images

Туркиянинг “Галатасарой” клуби “Интер Майами” ҳужумчиси Лионел Мессига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берадиFotomac.

Манбанинг хабарига кўра, клуб МЛС мавсуми оралиғида 38 ёшли футболчини тўрт ойга қисқа муддатли ижарага беришни кўриб чиқмоқда.

МЛС мунтазам мавсуми октябр ойида якунланди ва плей-офф ўйинлари декабр ойининг бошигача давом этади. Шундан сўнг Месси 2026 йилнинг март ойида келаси мавсум бошланишига қадар узоқ муддатли танаффусга дуч келади.

Тахминларга кўра, бу бўшлиқ аргентиналикни ЖЧ-2026 олдидан жисмоний ҳолати ва ўйинга тайёрлигини сақлаб қолиш учун қисқа муддатли шартнома шартлари билан Европага қайтишига сабаб бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Месси “Интер Майами” сафида 41 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг