locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси футбол тарихида янги рекорд ўрнатди

Лео Флорида клуби сафида 42 ўйинда 40 та гол урди ва 17 ассист қайд этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси футбол тарихида янги рекорд ўрнатди
ФОТО: Getty images

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси футбол тарихида 400 та голли узатма қайд этган иккинчи футболчига айланди.

Бу борада рекорд венгриялик футболчи Ференц Пушкашга тегишли бўлиб, у фаолияти давомида 404 марта асист муаллифига айланган. Бу ҳақда One Football нашри хабар берди.

Месси мазкур натижага АҚШ чемпионати плей-офф босқичи 1/8 финалидан ўрин олган “Нешвилл”га қарши ўйинда (4:0) эришди. “Интер Майами” ҳужумчиси мазкур учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди ва битта голли узатма муаллифига айланди.

Жорий мавсум аргентиналик ҳужумчи “Интер Майами” сафида жами 42 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 40 та гол ҳамда 17 та голли узатма ёздириб қўйган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг