locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси фаолиятини якунламоқчи эмас

Лионель бугун 39 ёшга кирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси фаолиятини якунламоқчи эмас
ФОТО: Getty images

Аргентина ва “Интер Майами” форварди Лионель Месси ўз келажаги ҳақида фикр билдирди. 24 июнь куни афсонавий футболчи 39 ёшга тўлди.

Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади — унинг ҳисобида 18 та гол бор. Бу кўрсаткич бўйича у Мирослав Клозе ва Килиан Мбаппедан икки тадан кўп гол урган.

— Яна бир неча йил ўйнашни режалаштиряпсизми?
— Ҳа, албатта… Яна бир муддат ўйнашда давом этаман. Қачонки жамоага фойдам тегишини ҳис қилсам, жисмоний ҳолатим яхши бўлса ва шерикларимга ёрдам бера олсам — майдонда бўлишда давом этаман, — деди Месси. Унинг сўзларини журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда келтирди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг