Месси фаолиятидаги голлари сонини 934 тага етказди
Шу тариқа, Месси ва Роналду ўртасидаги голлар фарқи 46 тани ташкил этмоқда.
Фото: Getty Images
Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси профессионал фаолияти давомида урган голлари сонини 934 тага етказди.
"Интер Майами" футболчиси АҚШнинг MLS мунтазам чемпионати доирасида "Ди-Си Юнайтед"га қарши учрашувда дубль қайд этиб, фаолиятидаги 933 ва 934-голларини киритди.
Мазкур баҳс "Интер Майами"нинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.
Айни пайтда Криштиану Роналдунинг профессионал фаолияти давомида урган голлари сони 980 тани ташкил этмоқда. Португалиялик ҳужумчи яқинда "Ан-Наср" сафидаги навбатдаги учрашувда ҳам гол уришга муваффақ бўлган.
Шу тариқа, Месси ва Роналду ўртасидаги голлар фарқи 46 тани ташкил этмоқда.