locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси фаолиятидаги 929-голини урди

Роналдуда 979 та гол бор.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси фаолиятидаги 929-голини урди
ФОТО: Getty images

«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси «Круз Азул» дарвозасига (2:0) Cампеонес Cуп турнири доирасидаги учрашувда гол урди. 39 ёшли аргентиналик футболчи учрашувнинг 24-дақиқасида гол урди.

Бу гол Месси фаолиятидаги 929-гол бўлди. Аргентиналик футболчи бунга 1175 та ўйинда эришди. Шунингдек, ушбу гол унинг «Интер Майами» сафидаги фаолиятидаги 100-гол бўлди. Месси ҳисобида яна 424 та голли узатма мавжуд.
41 ёшли «Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду эса фаолияти давомида 1337 та учрашувда 979 та гол урган ва 261 та голли узатма амалга оширган.

Campeones Cup — АҚШнинг МЛС чемпиони ва Мексика Лига МХ чемпиони ўртасида ҳар йили ўтказиладиган бир учрашувдан иборат турнир бўлиб, унда икки мамлакат чемпионлари ўзаро тўқнаш келади. Ўтган йили турнир ғолиби Мексиканинг «Толука» клуби бўлган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг