Месси дубль қайд этди: «Интер Майами» Лига кубогини ғалаба билан бошлади
MLS ва MX Лигаси клублари иштирокидаги Лига кубогининг илк турида «Интер Майами» ўз майдонида «Атлетико Сан-Луис»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Дастлаб 4-дақиқасида меҳмонлар ярим ҳимоячиси Давид Родригес ҳисобни очди. Бироқ танаффусга қадар «Интер Майами» кетма-кет тўртта гол урди. Лионель Месси дубль қайд этган бўлса, Теласко Сеговия ва Микаэл дос Сантос Силва ҳам ўз номини таблога ёздирди.
Иккинчи бўлимда «Атлетико Сан-Луис» яна бир гол урди. Бу сафар Рафа Льоренте аниқ зарба билан фарқланди.
Ушбу ўйинда Лионель Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатидан қайтганидан кейин «Интер Майами» сафидаги илк голларини урди. Шунингдек, аргентиналик юлдуз битта голли узатма ҳам амалга оширди.
Лигалар кубоги. 1-тур
Интер Майами — Сен Луис 4:2
Голлар: Месси 11, 44 (дубль), Сеговия 26, Микаэл 45+7 — Родригес 4, Серхио 51.