Месси: «Бошингизни эгманг йигитлар! Биз сизлар билан фахрланамиз»
Лионель Месси ЖЧ-2025 финалида мағлуб бўлган Аргентина U-20 жамоасига мурожаат қилди.
ФОТО: Getty Images
Аргентина U-20 жамоаси ЖЧ-2025 финалида Марокаш U-20 жамоасига мағлуб бўлганидан сўнг (0:2), миллий жамоа сардори Лионель Месси ёш футболчиларга мурожаат йўллади.
«Бошингизни эгманг, йигитлар! Сизлар ажойиб турнир ўтказдингиз. Ҳаммамиз сизларни кубокни кўтарган ҳолда кўришни истаган эдик, аммо сиз бизга ҳадя этган туйғулар, ўйин ва фидоийлик билан фахрланамиз. Сизлар осмоний-кук рангларни юракдан ҳимоя қилдингиз», — деб ёзди Месси ижтимоий тармоқда.
Маълумот учун, ҳал қилувчи баҳсда Марокашга ғалаба тақдим этган иккита голни 20 ёшли Яссир Забирий киритди. У 19-дақиқада ҳисобни очди, орадан 10 дақиқа ўтиб эса жамоасининг устунлигини мустаҳкамлади.
Насрулло Каримов
Журналист