locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси биринчи, Сон иккинчи — МЛСда энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди

Кучли бешликдан «Интер Майами»нинг икки нафар аъзоси жой олган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Месси биринчи, Сон иккинчи — МЛСда энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди
ФОТО: Getty Images

МЛС футболчилар ассотсиацияси 2025 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра лигадаги футболчиларнинг маошлар рейтинги эълон қилди. Энг юқори маош олувчи сифатида ҳанузгача «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси етакчилик қилмоқда — у йилига 20,4 миллион доллар ишлаб топади.

Иккинчи ўринда ёзда «Лос-Анжелес» клубига ўтган Сон Хён Мин жойлашган. Унинг йиллик маоши 11,2 миллион долларни ташкил қилади. Учинчи поғонадан эса Мессининг жамоадоши, яримҳимоячи Серхио Бускетс жой олган — 8,8 миллион доллар.

Кучли бешликни Мигел Алмирон («Атланта Юнайтед», 6,1 млн доллар) ва Ирвинг Лосано («Сан-Диего», 6 млн доллар) якунлаб берган.

МЛС жамоалари орасида энг катта маош бюджетига эга жамоа бу — «Интер Майами» ҳисобланади. Клубнинг умумий иш ҳақи фонди 48,97 миллион долларни ташкил этади. Энг кам харажат қилувчи жамоа — «Монреал Импакт», у футболчилар маошига атиги 12,92 миллион доллар сарфлайди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг