locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси Барселона ва Майамидаги кундалик ҳаётини таққослади

Аргентиналик футболчи ҳозирда «Интер Майами» сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лионел Месси Майамидаги ҳаёти билан Барселонадаги ҳаётини таққослади.

«Интер Майами» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчисининг айтишича, АҚШдаги кундалик ҳаёт анча сокин ва футбол марказда бўлмаган муҳитда кечмоқда.

Месси шундай деди:

«Биз оиламиз билан Майамининг тинчроқ ҳудудида яшаймиз. Бу ерда ҳаёт анча “америкача” — одамлар ўз ҳаёти билан банд, футболга эса катта эътибор беришмайди. Барселонада эса кўчада юрсам, одамлар бунга ўрганиб қолишган эди. Мен деярли бутун умр Барселонада яшадим, доим бир хил жойларга борардим, ҳамма мени танийди — бу оддий ҳол эди».

Мессининг таъкидлашича, ҳозир у оилавий ҳаётга кўпроқ вақт ажратмоқда.

«Бу ерда ҳаётимиз жуда сокин. Биз болаларимизнинг жадвалига мослашамиз, уларнинг ҳаётида фаол иштирок этамиз. Масалан, мактабдан кейин уларни машғулотларга олиб борамиз», — деди футболчи.

Аввалроқ Месси Европада «Барселона» ва ПСЖ сафида ҳам фаолият олиб борган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг