Месси «Барселона» президентлик сайловида қатнашиши мумкин
Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.
ФОТО: Getty images
“Интер Маями” ҳужумчиси ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси “Барселона” клуби президентлик сайловида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.
Манбага кўра, Каталония клубининг собиқ ҳужумчиси президентлик учун курашмоқчи эмас, аксинча, номзодлардан бирининг сайловолди кампаниясида иштирокчилардан бирига айланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2000–2021-йиллар давомида каталонияликлар шарафини ҳимоя қилган. У бу давр мобайнида жами 778 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 672 та гол ва 303 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист