locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси «Барселона» президентилик сайловларига аралашмайди — манба

Каталонияликларнинг янги раҳбари 15 март куни аниқланади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Барселона» афсонаси Лионель Месси клубда бўлиб ўтадиган президентилик сайловларига аралашмоқчи эмас. Marca нашрининг хабар беришича, у бирор-бир номзодни қўллаб-қувватлаш орқали овозлар пойгасига таъсир ўтказиш ниятида эмас.

Ваҳоланки, мутахассисларнинг фикрича, Мессининг битта баёноти исталган номзод учун ҳал қилувчи миқдордаги овозларни таъминлаб бериши мумкин эди.

Ҳозирда «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчининг бор эътибори бошқа нарсага қаратилган: Лео айни дамда бор кучини 2026 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришга қаратган.

Шунга қарамай, аргентиналик юлдуз келажакда «Барселона»га қайтиш ниятида. Бироқ у қайси лавозимда (мураббий, функциянер ёки элчи) фаолият юритиши ҳозирча номаълум.

Маълумот учун, «кўк-анорранглилар»нинг янги раҳбари номи 15 март куни бўлиб ўтадиган сайловларда аниқланади. Ҳозирги вақтда президентилик курсиси учун қуйидаги шахслар даъвогарлик қилмоқда:

  • Жоан Лапорта (амалдаги президент);
  • Виктор Фонт;
  • Хави Вилахоана;
  • Марк Сирия.
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг