locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Месси “Барселона” билан хайрлашув учрашувини ўтказиши мумкин

Ҳозирча Мессининг ушбу тадбир доирасида “Барселона” сафида майдонга тушиши ёки фақат тантанали маросимда иштирок этиши номаълум.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Барселона”нинг собиқ футболчиси Лионель Месси каталонияликлар билан хайрлашув маросимида иштирок этиши кутилмоқда. Клубнинг собиқ бошқарув кенгаши аъзоси Тони Фрейша аргентиналик футболчи шарафига “Камп Ноу” стадионида махсус тадбир ташкил этилиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Фрейша хайрлашув маросими яқин бир ярим йил ичида ўтказилишини таъкидлаган. “Бир ярим йил ичида ‘Камп Ноу’ стадионида Лео Месси билан хайрлашув маросими ўтказилади. Бу аллақачон тасдиқланган”, — деди клубнинг собиқ расмийси.

Ҳозирча Мессининг ушбу тадбир доирасида “Барселона” сафида майдонга тушиши ёки фақат тантанали маросимда иштирок этиши номаълум. Шунингдек, клуб томонидан тадбирнинг аниқ санаси ва формати юзасидан расмий баёнот берилмаган. Аргентиналик футболчи 2021 йилда молиявий муаммолар сабаб каталонияликлар сафини тарк этган ва мухлислар билан стадионда хайрлашиш имкониятига эга бўлмаган.

Маълумот учун, Лионель Месси 2004–2021 йиллар давомида “Барселона”нинг асосий жамоасида 778 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 672 та гол урган. У каталонияликлар билан 35 та соврин, жумладан, 10 марта Испания чемпионлиги ва 4 марта UEFA Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг