Месси “Барселона” қайтмайди – манба
Фото: Getty Images
"Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона”га қайтишни истамаяпти. Бу ҳақда Diario Sport хабар бермоқда.
Аввалроқ Месси ёзда “Барса”га қайтиши борасида хабарлар тарқалганди. Аммо футболчи Каталонияга қайтишни истамаяпти ва фаолиятини океан ортида давом эттиришдан манфаатдор эканлиги маълум бўлди.
Шунингдек, аргентиналик футболчи яқинда журналистлар билан “Барселона” ҳақида гаплашишдан бош тортган. Бошқа бир манбага кўра, Месси тез орада “Интер Майами” билан янги шартнома имзолаши кутилмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист