Месси Аргентинада хайрлашув учрашувини ўтказади
Лионель сўнгги учрашув олдидан жамоа ихтиёрига келиши кутилмоқда.
ФОТО: Getty images
“Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси хайрлашув учрашувида иштирок этиш учун Аргентина терма жамоасига чақирилди. Бу ҳақда Аргентина футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 31 август куни Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилган эди. Аргентиналиклар жорий йилнинг 30 сентябрь куни Боливия, 3 октябрь куни Буркина-Фасо ва 6 октябрь куни Бенинга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
Месси сўнгги учрашув олдидан жамоа ихтиёрига келиши кутилмоқда. Маълумот учун, 39 ёшли Месси 2023 йилдан буён Шимолий Америка Олий футбол лигаси (MLS) вакили “Интер Майами” сафида тўп тепиб келмоқда. Европада эса аргентиналик ҳужумчи Франциянинг “ПСЖ” ва Испаниянинг “Барселона” клубларида ўйнаган.