Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади
39 ёшли футболчи бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида расмий баёнот берди.
ФОТО: Getty images
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина миллий терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 39 ёшли футболчи бу ҳақда ўзининг Instagram саҳифасида расмий баёнот берди.
Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён иштирок этиб келган. У миллий жамоа билан 2022 йилги Жаҳон чемпионати, 2021 ва 2024 йилги Америка кубоклари ҳамда 2022 йилги Финалиссима турнирида ғолиб чиққан. 2026 йилги Жаҳон чемпионатида эса Аргентина билан финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Месси Аргентина терма жамоаси учун 207 та ўйинда 125 та гол урган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист