Меньян «Челси»га ўтишни хоҳламоқда
«Милан» ва Франция терма жамоаси дарвозабони Майк Меньян фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.
Манбага кўра, «Челси» посбонни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Лондон клуби французга бўлган қизиқишини қайта тиклади – «кўклар» ёзнинг бошидаёқ футболчи билан шартнома имзолашни хоҳлашган эди.
Меньяннинг ўзи ҳам «Стэмфорд Бридж»га кўчиб ўтишга қатьий қарор қилган ва трансферни амалга ошириш учун бор кучини ишга солмоқда.
Маълумот учун, Майк Меньян 2021 йилда «Лилль»дан 16 миллион евро эвазига «Милан»га ўтган эди. Унинг шартномаси 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда дарвозабон «россонерилар» сафида барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38 та гол олиб чиқди ва 16 та учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.