Мендеш — ЖЧ-2026да ҳимоячилар орасида энг кўп хавфли вазият яратган футболчи
Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Нуну Мендеш 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ўз позициясидаги барча футболчилардан кўра кўпроқ аниқ голли вазият яратган. Бу ҳақда Squawka маълум қилди.
Манбага кўра, Мендеш турнир давомида рақиб дарвозаси олдида 4 та аниқ голли имконият яратиб, мазкур кўрсаткич бўйича барча ҳимоячиларни ортда қолдирмоқда.
Бундан ташқари, 23 ёшли футболчи ЖЧ-2026да ўз ҳисобига ҳам гол ёздириб қўйган. У гуруҳ босқичининг 2-турида Ўзбекистонга қарши баҳсда (5:0) 17-дақиқада жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, тўғридан-тўғри гол урган эди.
Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олган. Роберто Мартинес шогирдлари 6 июль куни АҚШнинг Техас штати, Арлингтон шаҳридаги «AT&T Stadium» майдонида Испанияга қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.