locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Мен фаолиятимни «Барселона»да якунлашни истагандим» — Месси

Футболчи яқинда испаниялик журналистлар билан суҳбатлашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Мен фаолиятимни «Барселона»да якунлашни истагандим» — Месси
ФОТО: Getty images

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси “Барселона” тарк этгани ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Ҳаммаси бир тексда кетган деб бўлмайди, қийин дамлар ҳам бўлади. Мен бошқа клубга ўтмасдан, Каталонияда бутун фаолиятимни ўтказишга тайёр ва Европада фақат ‘Барселона’да ўйнашни истардим.

Афсуски, ҳаммаси бошқача бўлди, лекин бирга ўтказган ҳар бир лаҳзани доимо ёдимда сақлайман. Бунинг учун миннатдорман. Орадан кўп вақт ўтди. Пандемия туфайли мухлисларсиз клубни тарк этишга мажбур бўлдим.

Албатта, қайтаман. Стадионда оддий бир мухлис каби ўйинларни томоша қиламан ва клубга далда бераман. Эҳтимол, АҚШда яна бир неча йил қолишим мумкин, аммо биз оиламиз билан Барселонага қайтамиз, чунки мен ҳар доим айтганимдек, у ер менинг жойим, менинг уйим. Биз Барселонани жуда соғиндик, шунинг учун албатта қайтамиз”, — дея Мессининг сўзларини келтиради Sport.es нашри.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг