Мемфис Депай Франция чемпионатига қайтиши мумкин
Нидерландия терма жамоаси ҳужумчиси Мемфис Депай яна Франция чемпионатида фаолиятини давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, 32 ёшли футболчининг хизматларига "Ренн" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Франция жамоаси тажрибали ҳужумчини ёзги трансфер ойнаси якунига қадар ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Айни пайтда Депай Бразилиянинг "Коринтианс" клубида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлса-да, футболчининг Европага қайтиши эҳтимоли истисно қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Мемфис Депай аввал ҳам Франция чемпионатида муваффақиятли фаолият олиб борган. У 2017–2021 йиллар давомида "Лион" сафида ўйнаб, жамоанинг етакчиларидан бирига айланган ва Ligue 1 ҳамда UEFA Чемпионлар лигасидаги ёрқин ўйинлари билан эътибор қозонган.