locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мексика бош мураббийи ўйин вақтида Энтони Гордонни ҳақорат қилди

Мазкур учрашувда Англия 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хавьер Агирре ЖЧ-2026 нимчорак финалида Англияга қарши учрашув давомида инглиз футболчиси Энтони Гордонга нисбатан ҳақоратли сўз ишлатди.

Маълум қилинишича, воқеа учрашувнинг 26-дақиқасида, футболчиларнинг сув ичиш танаффусидан сўнг содир бўлган. Захира ўриндиғи яқинида ҳаракатланган Гордонни чақирган Агирре унга ҳақоратли ибора билан мурожаат қилган ва шундан кейин кулиб юборган. Энтони Гордон эса мураббийнинг бу ҳаракатига жилмайиш билан жавоб қайтарган.

Мазкур учрашувда Англия 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ЖЧ-2026 чорак финалига йўл олди. Ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан FIFA ёки бошқа расмий ташкилотлар томонидан интизомий чора кўрилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг