locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Мексика – Англия учрашуви кучли кучли момоқалдироқ сабабли қолдирилди

Учрашув 06:00 да бошланиши режалаштирилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Мексика – Англия учрашуви кучли кучли момоқалдироқ сабабли қолдирилди
ФОТО: Getty Images

Бугун, 6-июл куни Жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Мексика ва Англия терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтиши белгиланган эди. Мазкур баҳс Нехико шаҳридаги муҳташам «Ацтека» стадионида ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувни австралиялик таниқли ҳакам Алиреза Фагани бошқариб боради.

Ўйиннинг старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 05:00 да чалинши керак эди, бироқ кучли момоқалдироқ ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли баҳс номаълум муддатга қолдирилди. FIFA расмий сайтида маълум қилинишича, учрашув Тошкент вақти билан 06:00 да бошланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 1/16 финал босқичида Англия терма жамоаси ДР Конго тўсиғидан ўтган эди (2:1), Мексика эса Эквадор устидан ишончли ғалабага эришганди (2:0). Мазкур учрашув ғолиби чорак финал босқичида Норвегия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг